Италияда ўзбек кураши бўйича илк миллий семинар ўтказилди

Ўзбекистон 06 Май 2015 726

Италияда ўзбек кураши бўйича илк миллий семинар муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Тадбир Италия кураш федерацияси, Ўзбекистоннинг Казертадаги фахрий консули томониданн Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси, Халқаро кураш ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси кўмаги билан ташкил этилди.

Бир ҳафта давомида Ўзбекистондан ташриф буюрган мураббийлар, ҳакамлар ва спортчилар Италиянинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган мураббий ва атлетларга кураш қоидалари, техника ва тактикаларидан сабоқ беришди.

Маълумот учун, Италия кураш федерацияси 2014 йил декабрида ташкил этилган бўлиб, 2015 йилда кураш бўйича биринчи Италия чемпионатини ўтказиш, 2016 йилда халқаро мусобақа ўтказиш кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар