Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ аъзоси, бразилиялик яримҳимоячи Кака айни кунларда, айниқса "Ювентус"дан учралган мағлубиятдан кейин "қироллик клуби" мухлисларининг жамоа ҳужумчиси Гарет Бейлга нисбатан ёмон муносабатда бўлишаётганига ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Мен ҳеч қачон Бейл билан бирга ўйнамаганман. Лекин унга бу вазиятда ўз маслаҳатим билан ёрдам беришни хоҳлайман. "Реал" жамоасида ўйнайдиган ҳар бир футболчи бундай босимга дуч келиши табиий ҳол. Мухлислар исталган футболчини, ҳатто икки марта "олтин Тўп"га эга чиққан Криштиану Роналдуни ҳам ҳуштаклар ва танқидаларга кўмиб ташлашган кунлар бўлган.

Бейл бу вазиятни тўғри тушуниб қабул қилиши ва мухлисларга аслида қанчалар кучли футболчи эканини исботлаши керак. Мен унга шуни маслаҳат бераман", дейди Кака.