"Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛнинг яримфинали доирасида Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши ўтказилган мағлубиятли ўйиндан кейин журналистларга интервью берди.

 

"Иккинчи таймда "Ювентус" прессингни кучайтирди ва 3-5-2 схемасида ўйнай бошлади. Натижада, ҳужум қилишимиз учун бўш зоналар камайди.

 

Иккинчи гол эса қарши ҳужум натижасида ўтказиб юборилди. Ўша вазиятда рақиблар дарвозаси тўсинидан қайтган тўпга мезбонлар эга чиқишди ва тезкор ҳужум ташкил қилишди. Пирло битта ҳаракат билан Тевезни олдинга ташлади. Яримҳимоя чизиғимиз бу вазиятда кўринмай қолди.

 

Энди жавоб ўйинида футболчиларимиз эҳтиёткорроқ бўлишлари талаб этилади", дейди Анчелотти.