"Ливерпуль" Шкртел билан янги шартнома туза олмади

Спорт 06 Май 2015 909

"Ливерпуль" жамоаси ўзиннинг 30 ёшли словакиялик марказий ҳимоячиси Мартин Шкртел билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.
Икки томон ўртасидаги мавжуд шартнома 2016 йилгача тузилган бўлиб, жамоа мураббийи раҳбариятдан уни олиб қолишни сўраган.
Мерсисайдликлар раҳбарияти ҳимоячига 3+1 кўринишида янги шартнома таклиф қилган. Бу шартнома бандларида футболчи айни вақтдаги маоши миқдорини сақлаб қолишни истаса, ҳар йили 80 фоиз учрашувда иштирок этиши лозимлиги кўрсатилган. Шартномадаги айнан шу банд Шкртелга маъқул келмаган.

Қайд этиш жоизки, Шкртел айни вақтда жамоада энг кўп маош оладиган футболчилар орасида учинчи бўлиб турибди. Ундан олдинда фақат Стивен Жеррард ва Дэниэл Старриж номи бор.

Томонлар ёзги трансферлардан кейин яна бир бор музокарага киришиши мумкинлиги инкор этилмаган.

Кўпроқ янгиликлар