“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси чоракфиналида 6 майда бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Каталонияга ишонч билан келмоқдамиз. Биз қандай ўйинчиларга қарши ўйнашимизни яхши биламиз. Автобусни ҳимояда парковка қилиш ниятимиз йўқ.

Афсуски, биз Германия кубогидан чиқиб кетдик. Чемпионлар лигаси мавсум охирида муҳимлик касб этадиган ягона мусобақадир.

Тер Стеген – барча жиҳатдан яхши дарвозабон. У бизнинг терма жамоага қайтади”, деб айтди Нойер.

«Барселона» ва «Бавария» ўртасидаги биринчи учрашув 6 майда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.