McDonald's 1 млрд евро солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда

Иқтисодиёт 06 Май 2015 993

Европа Иттифоқи АҚШнинг McDonald's компанияси томонидан 1 млрд евро миқдоридаги солиқ тўловларини амалга оширишдан бўйин товланиши ҳақидаги иш юзасидан тафтиш ишларини олиб бормоқда. The Guardian нашрида ёзилишича, ресторанлар тармоғи Люксембург орқали турли молиявий операциялар ўтказиб, ўз даромадларининг бир қисмини яширган ва солиқларни тўламаган.
Европа Иттифоқининг рақобат масалалари бўйича комиссари Маргрет Вестагернинг баёнотига кўра, компания устидан касаба уюшмалари даъво аризалари берган. Уларда маълум қилинишича, 2009-2013 йиллар орасида компания 3.7 млрд евро учун фақат 16 млн евро солиқ тўлаган. Таъкидланишича, McDonald's Люксембургдаги структурага пулларни юборган, ўз навбатида Швейцариядаги бўлинма интеллектуал мулк учун солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, тўловларни камроқ миқдорда амалга оширган.
McDonald's матбуот котиби Хайди Баркер айбловларни изоҳлашдан бош тортди.

Кўпроқ янгиликлар