АҚШлик боксчи Флойд Мэйвэзер филиппинлик Мэнни Пакьяо билан реванш ўтказишга рози бўлди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг маълумотларига кўра, Мэйвэзер филиппинлик боксчи у билан ўтказган жангига тайёргарлик кўриш жараёнида олган елкасининг жароҳати тузалишини кутиб туришга тайёрлигини маълум қилди.

Яқин орада Пакьяо операция қилинади, шундан сўнг 9–12 ой унга тикланиши учун зарур бўлади. Флойд билан Мэнни ўртасидаги иккинчи жанг 2016 йилнинг май ёки сентябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.

Пакьяо ўз жароҳати ҳақидаги ҳақиқатни Невада штатининг Атлетика комиссиясида анкетадан ўтиш пайтида яширгани учун филиппинлик боксчига жарима кўринишида ёки четлатиш билан жазо берилиши мумкин.

Аввалроқ 38 ёшли Мэйвэзер ўзининг охирги жангини шу йилнинг сентябрь ойида ўтказишини, сўнгра66,68 килограммвазн тоифасидаги ўзининг барча чемпионлик камарларидан (WBA, WBO, WBC) воз кечишини маълум қилганди.

Мэйвэзер ва Пакьяо ўртасидаги жанг 2 майда Лас-Вегасда бўлиб ўтди ва жангда ҳакамларнинг бир овоздан АҚШлик боксчининг ғалабасини эълон қилишди.

Спортчиларнинг гонорарлари бокс тарихидаги энг катта гонарарлар бўлди: Мэйвэзер 180 млн доллар, Пакьяо 120 млн доллар олган.