Месси “Барселона” мухлислари Гвардиолани чин юракдан олқишлашларига ишонишини айтди

Спорт 06 Май 2015 1050

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасининг биринчи яримфиналида “Бавария”га қарши учрашув олдидан Каталония ва Мюнхен клубларининг бош мураббийлари – Луис Энрике ва Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен бу ўйинда футболдаги биринчи кунларимдан бошлаб ўрганган барча билимларимни ишга соламан. Мен Гвардиола қўли остида кўп муваффақиятларга эришдим, футболчи сифатида улғайдим ва кўп нарсани ўргандим. Гвардиола бизни аъло даражада билади, биз у билан кўп ютуқларга сазовор бўлиш бахтига эришгандик.

У барча деталларни синчковлик билан таҳлил қилади, шунинг учун у ҳамма нарсани, шу жумладан у бизга мураббийлик қилган кезларда жамоамизда бўлмаган ўйинчилар ҳақидаги нарсаларни ҳам билади. Биз шунингдек, у ўз жамоаси ва қўл остидагилардан нимани талаб қилишини ҳам яхши биламиз.

Ўйлайманки, “Барселона” мухлислари Пепни чин юракдан олқишлайдилар, чунки у “Барса” билан барча имкони бор ютуқларни қўлга киритган. Бироқ, ўйин бошланиши биланоқ мухлисларимиз ҳар доимгидек фақатгина бизни қўллаб-қувватлашади.

Мен мураббийларни солиштиришни ёқтирмайман. Бир-бирини айнан такрорлайдиган мураббийлар бўлмайди. Биз доимо ўзгаришларни кутамиз, бир мураббий кетиб, унинг ўрнига бошқаси келади. Бироқ Энрике ва Пеп ўйинчилар билан яқин алоқаларда бўлишга, мустаҳкам жамоа яратишга ҳаракат қилишади”, деб айтди аргентиналик юлдуз.

“Барселона”-“Бавария” учрашуви “Барса”нинг уй майдони “Камп Ноу”да 6 майда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар