АҚШнинг Microsoft компанияси ўзига тегишли Skype сервисининг номи юзасидан олиб борилган суд эшитувларида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Sky телеканали хўжайини Руперт Мердок бу икки номнинг (Skype ва Sky) ўзаро жуда яқинлигини айтиб, фойдаланувчилар хизматни телеканал номи билан адаштириб юбормасликлари учун хизмат номини ўзгартиришни талаб қилган эди.
Умумий юрисдикциядаги Европа суди ишни кўриб чиқиб, телеканал фойдасига қарор чиқарди. Гарчи суд қарори Microsoft’ни сервис номини ўзгартиришга мажбур қилмаса-да, компания апелляция бериб, ишнинг қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи.