Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен Лионел Месси ва унинг натижаларини қаттиқ ҳурмат қиламан. У жудаям камтар инсон. Бироқ унга қарши ўйинларда майдонда аслида ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйиш керак. Бу ишни жаҳон чемпионати финалида уддалагандим. Яна бир бор бунга уриниб кўраман».

«Барселона»га қарши учрашув биз учун муддатидан олдинги финал. Биз Берлин финалида ўйнаш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширимиз керак».

«Олдинги сафар биз иккала учрашувда ҳам яққол устунлик қилгандик. Лекин ҳозир вазият бошқача. Уларда жароҳат олган футболчилар йўқ. Месси ҳамон энг зўр бўлиб қолмоқда. Биз эса етакчиларсиз ўйнашга мажбурмиз. Осон бўлмаслигини биламиз, бироқ ўз имкониятимиздан фойдалана олишимизга ишонаман», дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Евроспорт-Британия» нашри.