«Ўзбекинвест» 2015 йилнинг уч ойида 2,9 миллиард сўм суғурта қопламалари тўлади

Иқтисодиёт 06 Май 2015 893

1 май куни «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ижроия қўмитасининг компаниянинг 2015 йил битринчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

2015 йилнинг I чорагида 14,7 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоизга ўсган. Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари 14,1 трлн. сўм, ўсиш 161,3 фоизни, тўланган суғурта қопламалари эса 2,9 млрд. сўмни ташкил этди. Компания тизимида жами 31 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилди.

Республиканинг 2015 йилдаги Инвестиция дастурига киритилган 32 та лойиҳага умумий қиймати 12,2 трлн. сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда бу кўрсатгич 125 фоизга ўсган.

«Ўзбекинвест» компанияси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларига 209 млрд. сўмдан ортиқ суғурта ҳимояси тақдим этилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини cуғурталаш бўйича 22,0 млрд. сўм мажбуриятлар қабул қилинган бўлиб, ўсиш кўрсаткичи 198 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,03 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109  фоизни, тўланган суғурта қопламалари ҳажми 122 млн. сўмни ташкил этди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,03 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112  фоизни, тўланган суғурта қопламалари 0,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Таъкидлаш керакки, компания томонидан янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш устида доимий иш олиб борилмоқда. Ҳисобот даврида мижозлар талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда намунавий суғурта шартномаларининг 10 тасига ўзгартиришлар (индоссамент) киритилди ва 22 та шартнома модернизация қилинди.

Ҳисобот даврида ҳудудий филиаллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бориш бўйича таклифлар берилди.

Кўпроқ янгиликлар