Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Марказий ҳарбий спорт клубида Жаҳон Кубоги мусобақасида муваффақиятли иштирок этган ва янги Жаҳон рекордини ўрнатган ўзбекистонлик паралимпиячи Сервер Ибрагимовни Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдирлаш ва мукофатлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари У. Аҳмаджонов Ўзбекистон Ўқ отиш федерацияси раиси Р. Эминжонов, Маданият спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, ассоциация ходимлари, ОАВ вакиллари, спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва бошқалар иштирок этди.