Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига саралаши иккинчи босқичидаги рақиблари - Баҳрайн ва КХДР терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувлар ўтказиш саналари ва рақиблари маълум бўлди.
Баҳрайн 28 август куни Доҳада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришган.
Шунингдек, гуруҳдаги яна бир рақибимиз - КХДР 5 июнда Бангкок шаҳрида Таиландга қарши назорат учрашуви ўтказадиган бўлди.
Шимолий Корея, шунингдек, Хитой, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам иштирок этадиган халқаро турнирда қатнашади. Бу кичик турнир Хитойнинг Ухань шаҳрида шу йилнинг 2-9 августи оралиғида бўлиб ўтади.