5 май куни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қирғизистон олимпиячиларига қарши Тошкентдаги “Жар” стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон олимпиячилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Тимур Ҳакимов 57-дақиқада аниқ зарбаси билан Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса, бироз ўтиб Никита Павленко ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб, жамоага ғалаба келтирди.

6 май куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 жамоаси Қирғизистон олимпиячиларига қарши ўйнайди. Ўйин “Жар” стадионида, 17:00да бошланади.