Ўзбекистон вакиллари Буюк Британиядаги умумий парламент сайловларида кузатувчилик қилишади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоси Акмал Умрзоқов ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси, ЎзМУ проректори Шуҳрат Сирожиддинов 2-8 май кунлари давомида Буюк Британиядаги парламент сайловининг барча жараёнларини кузатиб боради.

“Ўзбекистон парламенти ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси Буюк Британияда парламент сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнини ўрганиш имкониятига эга эканлигидан мамнунман. Умид қиламанки, сафар самарали бўлади”, - деган эди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар ўзбекистонлик кузатувчиларнинг сафарга жўнаб кетиши олдидан.