ЎзРТХБда 2,01 триллион сўм ҳажмда битимлар тузилди

Иқтисодиёт 06 Май 2015 1074

Жорий йилнинг 2 май куни “ЎзРТХБ” АЖнинг бошқарувининг 2015 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда марказий аппарат бўлимлар ва ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари иштирок этдилар. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида биржанинг барча савдо платформаларида 2,01 трлн сўм ҳажмда битимлар тузилганлиги эътироф этилди. Биржа савдолари орқали 1,6 трлн сўмлик товарлар сотилиб, уларнинг товар биржасининг умумий товар айланмасидаги улуши, бошқа савдо платформаларида савдо кўрсаткичлари ўсганлиги боис, 84,5 фоиздан 80,6 фоизгача пасайди.

Хусусан сотувлар бўйича ижобий динамика ярмарка савдолари, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар тизими бўйича қайд этилди. Бунда ҳисобот даврида ярмарка савдолари энг юқори ўсиш суръатларини намоён этди – 32,2 фоиз, ёки 231,1 млрд сўмгача.

Ушбу даврда хусусий тадбиркорларнинг хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди. Бу эса уларнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида фаол иштирок этганлигида ўз тасдиғини топмоқда. 2015 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1,1 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, бу 2014 йилнинг биринчи чораги билан солиштирганда 25,5 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, улар 401,4 млрд сўмлик ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотдилар ва ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 46,9 фоизга ўсди. Биржанинг умумий товар айланмасида тадбиркорлар томонидан тузилган битимлар ҳажмининг улуши эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,2 фоиздан 75,2 фоизгача ўсди. Тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг ўсиши республикамизнинг деярли барча вилоятларида кузатилди.

Ўз навбатида, тадбиркорлар томонидан электрон савдолари орқали сотилган маҳсулотлар ҳажмини кескин ўсиши, давлат ва корпоратив харидларни амалга оширишда кичик корхоналар салоҳиятидан кенг фойдаланиш учун қўлланилаётган чоралар ўз самарасини бераётганлигидан далолат беради.

“D-xarid” давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар ҳажми 78,3 млрд сўмгача, ёки 18,6 фоизга ўсди, бюджет маблағларини тежалиши 22,0 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 22,5 фоизга кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва уларнинг ҳажмидан 99 фоиз зиёдини ташкил этди.

“E-xarid” – корпоратив харидларининг ҳажми эса 20,1 фоизга, яъни 80,7 млрд сўмгача кўтарилди. Бунда молия маблағларини тежалиши 2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 15,6 млрд сўмдан 18,4 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнеснинг корпоратив харидлар бўйича маҳсулотларни етказиб беришдаги улуши 97 фоизга етди.

Мажлис якунига кўра, иккинчи чорак учун вазифалар белгиланди ва улар қаторида биржанинг барча савдо платформаларида тузилаётган битимлар ҳажмини ошириш, савдо иштирокчиларини аккредитациядан ўтказишни соддалаштириш, мижозларга консультация бериш хизматини янада такомиллаштириш, АКТни жорий этишни давом эттириш ва шу кабилар устувор йўналишлар сифатида эътироф этилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар