Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун унинг давомчиси аёл киши бўлиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда бош котибнинг вакили Фархон Ҳақнинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.

“Оммавий тадбирларда Пан Ги Мун бош котиб ўрнини аёл киши эгаллаши керак бўлган вақт етиб келди деб ҳисоблашини кўп марта айтган”, деб айтди Ҳақ.

“Бош котиб айнан ким сайланиши кераклиги тўғрисида ўзининг фикрини айтмайди. Бироқ аёл киши бош котиб бўлиши керак бўлган вақт етиб келди”, деб айтди Ҳақ.16 апрелда Россия президенти Владимир Путин “тўғридан-тўғри мулоқот” пайтида келажакда БМТ бош котиби бўлишни истамаслигини айтиб ўтганди.