Покистон ҳукумати турар-жой туманларидаги жангариларни кузатиш ва террорчилар фаолиятини олдини олиш мақсадида ижарага олинган уй ва ижарачилар ҳақида ахборот тўплашни назарда тутувчи янги қоидаларни жорий этмоқда. 

12news.uz’нинг хабар беришича, Покистоннинг Синд, Панжоб ва Ҳайбар-Пахтунхва вилоятлари парламенти ижарачилардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда ва тез орада губернаторлар ушбу қонунларни қабул қилиши кутилмоқда. 

Белужистон вилояти ҳукумати эса ўз қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. 

Ушбу қоидалар Покистон федерал ҳукуматининг террорчиликка қарши кураш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси бир қисми ҳисобланади. Режа 2014 йил декабрида Пешовардаги давлат армия мактабига уюштирилган террорчилик ҳужуми ва бунинг натижасида 140дан ортиқ бола ва ўқитувчилар ҳалок бўлганидан сўнг ишлаб чиқилганди.