Россия қишлоқ хўжалигини назорат қилиш хизмати (Россельхознадзор) Польшадан Қозоғистонга олиб кетилаётган 390 тонна олмани чегарадан ўтказмади. Tengrinews.kz ресурсининг хабар беришича, маҳсулотни Россия орқали транзит қоидаларини бузган ҳолда олиб ўтишга ҳаракат қилишган.
Россельхознадзорнинг Брянск ва Смоленск вилоят бошқармалари тарқатган маълумотга кўра, 1-5 май кунлари давомида "Красный Камень" ва "Красная Горка" ўтказиш пунктларида 196 тонна олма ва 19 тонна Пекин карами ушлаб қолинган. Транизт қоидаларининг бузилганлиги сабабидан маҳсулот орқага қайтариб юборилган.
Қозоғистонга олиб кетилаётган яна 195 тонна олма Тверь ва Псков вилоятларида ушлаб қолинган. Мевалар партияси Беларусга қайтариб юборилган.