2020 йилга қадар Россия миллий хавфсизлик стратегияси қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, ахборот хавфсизлиги доктринасига ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев “Красная звезда” газетасида чоп этилган мақоласида маълумот берди.
Унинг ёзишича, стратегик режалаштириш ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишлар Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ миллий хавфсизликни таъминлашнинг концептуал асосларини ислоҳ қилиш мақсадида бошланган.
Шунингдек, Патрушев хавфсизлик масаласини қайта кўриб чиқиш янги таҳдидларнинг юзага келиши билан боғлиқдир; “араб баҳори”, Сурия ва Ироқдаги вазият, Украина ва Ямандаги инқирозлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ҳарбий таҳдидларнинг ахборот соҳасига кўчиши тенденцияси кузатилмоқда.
Бундан ташқари, мақола муаллифи АҚШ ва НАТОнинг Россияга қарши очиқ ва яширин хатти-ҳаракатлари маълум хавотирларга сабаб бўлаётганини, Европа ҳудудида ракеталарга қарши мудофаа тизимининг яратилиши эса Россиянинг чегаралари олдида янги таҳдиднинг юзага келиши билан баробар эканлигини таъкидлаб ўтди.