Самарқанд шаҳридаги 8-оилавий поликлиника ахборот технологияларидан унумли фойдаланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Электрон хабарнома тизимини жорий этдик. Энди ҳамшира аҳолини уйма-уй кириб тиббий кўрик ёки турли юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича хабардор қилмайди”, - дейди муассаса поликлиника бош шифокори Бахтиёр Мелиев.

“Ҳудуддаги барча хонадон соҳибларининг уяли алоқа телефон рақамлари жамланиб, бир вақтнинг ўзида муассасамиз оператори томонидан уларга электрон хабарнома жўнатилади”, - дея қўшимча қилди бош шифокор.

Мавзу бўйича: Самарқанд шаҳридаги 8-оилавий поликлиника янги бинода иш бошлади