Апрель ойи охирида Тожикистон-Афғонистон чегарасида “Ироқ ва Шом ислом давлати” (“ИШИД”)нинг байроғи пайдо бўлганидан сўнг Тожикистон ҳукумати чегарани кучайтиришга киришди. Бу хақда 12news.uz хабар бермоқда.

Тожикистон чегарачиларининг маълум қилишча, “ҳозирча чегаранинг Тожикистон томонидан вазият анча сокин”, шунга қарамай чегарадаги қуролли кучлар энг юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилган.

4 май куни ОАВда Тожикистон чегаранинг иккинчи чизиғини ташкил этгани ҳақида хабарлар берилганди. Аввалроқ эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, агар зарурат туғилса, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун захирадаги аскарларни ҳам жалб этиш кераклигини таъкидлаганди.