Туркия 2023 йилга қадар қурол-аслаҳа импортидан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Тойиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Эрдўған “Ҳақиқат ва ривожланиш” партияси 2002 йилдаёқ қурол-аслаҳа соҳасида импортни қоплаш бўйича тренд эълон қилганини, унда мудофаа соҳасида импорт ҳажми 80 фоизни ташкил қилганини айтиб ўтди. Эрдўғаннинг айтишича, Туркия ўзининг ҳарбий қурилмаларининг 54 фоизини ўзи ишлаб чиқаради.

 “Бизнинг мақсадимиз 2023 йилга қадар мудофаа саноатида импортдан боғлиқликдан бутунлай воз кечишдан иборат”, деб айтмоқда Эрдўған.

Эрдўған, шунингдек, давлат бюджети бу мақсадлар учун ҳар йили 1 млрд доллар ажратишини, ҳарбий саноат эса инвестиция киритишга жозибадорга айланганини маълум қилди.

 Аввалроқ “Рособоронэкспорт” Туркияга ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.