Учтаси бор жойда тўртинчиси ҳам бўлади – «Пахтакор» ҳам ОЧЛдан чиқиб кетди

Спорт 06 Май 2015 2075

“Пахтакор” Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида “Аш Шабоб” жамоасини қабул қилди ва мағлубиятга учради.

Учрашув илк дақиқаларданоқ “пахтакорчилар” учун омадсиз бошланди. Бешинчи дақиқада “Аш Шабоб”да қулай имконият юзага келди. Муса ал-Шаммари бош билан якуний зарбани беришда адашмади. Бу вақтда Александр Лобанов фақат томошабин вазифасини ўтаб берди, ҳолос.

Шундан сўнг “пахтакорчилар” олдинга ташландилар, Самвел Бабаян эса биринчи бўлимдаёқ ўзгаришлар қилишга киришди. Бироқ Жалолиддин Машарипов ўрнига майдонга туширилган Баҳодир Пардаев ҳам ҳеч нарса қила олмади. Шу тариқа биринчи бўлим “Пахтакор”нинг кичик ҳисобдаги мағлубияти билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда “Пахтакор” босимни оширадигандек кўринган эди. Аммо “Аш Шабоб” тартибли ўйин олиб борди ва бўлим ўрталарига келиб кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. 65 дақиқада амалга оширилган мана шундай ҳужумлардан бири Лобанов дарвозаси томон пенальти белгиланиши билан якунига етди.

Абдуллоҳ ал-Аста пеналтини шошилмай, аста ва хотиржам амалга ошириб, жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу тариқа “Пахтакор” Чемпионлар лигаси сўнгги турида ўз майдонида мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳам ОЧЛдаги иштирокини якунлаган эди.

ОЧЛ, ярим финал
"Пахтакор" - "Аш Шабоб" - 0:2
Голлар: Муса ал-Шаммари 5, Абдуллоҳ ал-Аста, 65 (пен)
"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Кахи Махарадзе, Жамолиддин Машарипов, Шерзод Каримов, Станислав Андреев, Игорь Сергеев.
"Аш-Шабаб": Муҳаммад Аловайс, Абдуллоҳ ал-Аста, Хассан Муаз, Муҳаммад Авал, Мажид Маршади, Абдулмажид Сулайҳим, Абдулмалик ал-Ҳайбари, Абду Атиф, Саид ал-Досари, Абдулраҳмон Ҳайбори, Муса ал-Шаммари.

Манба: uff.uz

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар