Абонентлар учун хизматлардан қулай фойдаланиш шароитларини яратиш мақсадида 7 майдан бошлаб UZMOBILE GSM хизматларига қўшимчалар ва тарифларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

UZMOBILE GSM янги Step ва Uzmobile 1200 тарифлари тақдим этиб, тариф режалари сонини тўрттага етказди. Бунгача компания фақат иккита тарифни таклиф қилаётган эди.