Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг башоратига кўра, 2030 йилда Европада семизлик улкан муаммога айланади.
“Бизнинг тадқиқотларимиз Европада семизликнинг кўпайиши хавотирли миқёс касб этиб бораётганини кўрсатмоқда. Ушбу тенденцияни бартараф қилиш учун зудлик билан чоралар кўриш талаб этилади”, - деб изоҳлади янгиликни UK Health Forum мутахассиси Лора Уэббер.
The Daily Express нашрининг маълумот беришича, энг хавотирли вазият Ирландияда кузатилмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2030 йилга келиб мамлакатдаги 89 фоиз эркак ва 85 фоиз аёл семизликдан азият чекади. Буюк Британияда бу кўрсаткичлар 74 ва 64 фоизни ташкил этади.
Эскпертлар 57 мамлакатга доир маълумотларни тўпладилар. Семизлик муаммоси энг жиддий тус оладиган мамлакатлар қаторида Греция, Испания, Швеции, Австрия ва Чехия бўлиши айтилмоқда. Нидерландияда эса, аксинча, семизлик муаммоси секин-аста камайиб боради. 2010 йилда мамлакат аҳолисининг 54 фоизи семизликка йўлиққан бўлса, 2030 йилда бу кўрсаткич 59 фоизни ташкил қилади.