Япониядаги меҳмонхонада йиғлаб олмоқчи бўлган аёлларга хоналар таклиф қилинмоқда

Жаҳон 06 Май 2015 1574

Япониянинг Mitsui Garden Yotsuya номли меҳмонхонасида йиғлаб олишни хоҳловчи аёллар учун махсус хоналар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали. Токиода жойлашган ушбу меҳмонхона ўз мижозларига қоғоз салфеткалар ва “юракни эзадиган” фильмлар таклиф қилмоқда.

TripAdvisor сайтида таъкидланишича, аёллар билан бирдек эркаклар ҳам меҳмонхона ҳақида ижобий фикр билдирмоқдалар. Бироқ эмоционал муаммоларга дуч келган аёллар бу меҳмонхонанинг алоҳида тоифадаги мижозлари бўлмоқдалар. Меҳмонхонанинг йиғлаш учун мўлжалланган махсус хоналарида мижозлар Голливудда ишланган “Форрест Гамп”, Жанубий Кореяда ишланган “Унутишни истамайман” ва Япониянинг “Мари ва уч кучук боласи ҳақидаги воқеа” каби фильмларни томоша қилишлари мумкин. Бундан ташқари, йиғламоқчи бўлган мижозларга тематик комикслар ҳам таклиф қилинмоқда.

Юмшоқ салфеткалар ва махсус ниқоблар мижозларга “янги” ва “янги қувватлар” билан уйғонишларига ёрдам беради.

Меҳмонхона нархи кунига 10 минг иендан (83 долларга яқин) бошланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар