5 май куни Чемпионлар лигаси ярим финалида дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Туриннинг "Ювентус" клуби ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида айни вақтда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Альваро Мората ҳисобни очди. Мадридликлар тезда ҳисобни тенглаштирди. Криштиану Роналду 27-дақиқада гол киритиб, вазиятни ўнглади.

Карлос Тевес 57-дақиқада пенальтидан урган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа "Ювентус" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ювентус – Реал 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:1:0 – 8 Мората, 1:1 – 27 Роналду, 2:1 – 57, пенальти Тевес. 
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло, Стураро (Бардзальи, 64), Видаль, Тевес (Перейра, 86), Мората (Льоренте, 78).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Хамес, Рамос, Кроос, Иско (Эрнандес, 63), Бэйл (Хесе, 86), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (5), Тевес (46), Видаль (56), Марсело (57), Карвахаль (75), Хамес (85), Кьеллини (90).