“Турк оқими” газ қувури 2016 йилнинг декабрь ойида эксплуатацияга топширилади. Бу ҳақда “Газпром” мутасаддилари иқтибос келтирган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Бу борада “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Туркия энергетика вазири Танер Йилдиз ўртасида келишувга эришилди.
Гарчи илгари газ қувурининг қурилиши қолдирилиши маълум қилинган бўлса-да, айни пайтда иш қизғин паллага кирган. 2016 йил охирига қадар лойиҳани ниҳоясига етказиш кўзда тутилмоқда.