“Ироқ ва Шом ислом давлати” (“ИШИД”) Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириш учун Афғонистондан фойдаланмоқчи. Бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ханиф Атмар маълум қилди, дея хабар бермоқда 12news.uz.

Президент маслаҳатчисининг сўзларига кўра, “ИШИД” Ўрта Осиё ва қўшни мамлакатлардаги вазиятни беқарорлаштириш учун Афғонистонни қулай макон сифатида кўрмоқда, шунингдек, “ИШИД” бу ерда гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилишга ҳам интилади.

Муҳаммад Ханиф Атмарнинг қайд этишича, Покистон ҳукуматининг Вазиристон вилоятида олиб бораётган ҳаракатлари натижасида кўплаб жангарилар Афғонистонга қочишни бошлаган. Афғонистонлик амалдор “ИШИД”нинг режаларини барбод қилиш учун кучни бир жойга тўплашга чақирди.