Анжелина Жоли ва Брэд Питт Янги Орлеандаги данғиллама ҳовлисини сотишди

Маданият 07 Май 2015 3003

Голливуднинг машҳур жуфтлиги Брэд Питт ва Анжелина Жоли Янги Орлеандаги катта ҳовлиларини сотишди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар берган.

Актёрлар бу уйни 6,5 млн долларга сотишган. Уйнинг эндиликда собиқ эгалари 2005 йилда бу мулкни харид қилиш учун 3,5 млн доллар сарфлашганди. Бу уйда Брэд Питт томонидан жиҳозланган 5та хона борлиги айтилмоқда. Лекин, бу хоналарни суратга олишга рухсат берилмаган.

Маълумот учун, Бред Питт ва Анжелина Жоли бу уйни 2005 йилнинг августида Янги Орлеанга ҳудудда рўй берган "Катрина" тўфони талофатларига қарши курашиш учун келишганида сотиб олишганди.

Кўпроқ янгиликлар