2015 йил 7 май, Тошкент. Алоқа оператори Beeline “Учинчи авлод” амалиёт ўташ доирасида иккинчи саралаш босқичи ўтказилгани ҳақида хабар беради.

Тест синовлари 6 май куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) электрон кутубхона залида бўлиб ўтди. Танлов саралаш босқичида Ҳалқаро Вестминстер университети, Сингапур менеджментни ривожлантириш институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Москва давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент молия институти, Тошкент давлат техник университети ва бошқа олийгоҳлардан 70дан зиёд талабалар иштирок этишди.

“Тест синовлари онлайн-тизимда ўтказилди, ва талабалар қатор масалаларни ечишлари лозим эди, - воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори Екатерина Аганджанова. – Махсус ишлаб чиқарилган wеб-ресурс ёрдамида тест натижалари дарҳол аниқланди. Талабаларнинг интеллектуал даражаларини синаш учун яратилган инновацион ёндашув замонавий Beeline мақомини тасдиқлайди. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабалар HR-мутахассислари ва ўзларининг бўлғуси раҳбарлари билан суҳбатдан ўтадилар”.

Тест натижалари ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган 16 талаба мазкур йилнинг ёз мавсумидан бошлаб Beeline‘да амалиёт ўташлари мумкин.

2015 йили, дастур доирасида, тижорат маъмурияти, техник маъмурият, ахборот технологиялари маъмурияти, жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожланиш бўйича маъмуриятда, шу билан бирга, Beeline юридик хизматида амалиёт ўташ очилди. Амалиёт ўташ бир йил давом этиб, иккита босқичга бўлинади. Биринчи босқич июндан август ойигача давом этиб, талабаларга таътил пайтида танланган бўлинмада тўлиқ бандлик билан амалиёт ўташга имкон беради. Амалиёт ўташ дастурининг иккинчи босқичига ўзларини яхши томондан кўрсатган, кўпроқ даражада самарали бўлган талабалар ўтади. Улар компанияда бу йилнинг сентябр ойидан 2016 йилнинг июн ойигача, ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имкониятини таъминлаган ҳолда, маҳсус мослаштирилган график бўйича ишлашни давом эттирадилар.

Батафсил маълумот www.beeline.uz сайтида.