Европанинг аҳоли сони жиҳатидан (Россиядан кейинги) 5 та йирик давлати – Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва Испаниядаги Apple смартфонларининг янги фойдаланувчиларининг қарийб 33 фоизини Android-қурилмаларнинг собиқ эгалари ташкил қилмоқда. Бундан Kantar Worldpanel ComTech тадқиқотидаги 1-чорак бўйича олинган маълумотлар дарак бермоқда. Бундай оммавийлашувга Apple'нинг охирги маҳсулотлари iPhone 6 ва 6 Plus сабаб бўлган, дейилади тадқиқотда.   

Европанинг 5 та йирик бозоридаги iOS операцион тизимидаги улуши 2015 йилнинг дастлабки уч ойида 20,3 фоизни, яъни ўтган йилга нисбатан 1,8 фоиз кўпроқни ташқил этган.

Апрелда Apple бош директори Тим Кук компаниянинг молиявий якунларини тақдим қилиш давомида бошқа тизимлардан iOS'га ўтишнинг ошганини таъкидлаб ўтди. “iPhone'нинг ҳозирдаги линейкаси эвазига охирги уч йил ичидаги янги маҳсулотларнинг барча учта чиқарилиши тарихида бизлар Android'дан бошқа тизимларга ўтишнинг юқори даражасини кўрмоқдамиз”, деб айтди Кук.    

Корпорация янги мижозларни жалб қилиш учун турли дастурларни таклиф қилмоқда: Европа ва АҚШдаги харидорлар ўзларининг Android, BlackBerry ёки Windows Phone қурилмаларини янги iPhone'га билан алмаштириб, уни фойда билан сотиб олишлари мумкин. Бу хизмат март ойидан бери амал қилиб келмоқда. Компания эски қурилмадан маълумотларни iOS'га кўчириб олмоқчи бўлганларга батафсил йўриқнома чоп этди.