Ушбу жиноят юзасидан Мурманск шаҳри прокуратураси айблов ҳукмини тасдиқлади, жиноий иш Первомайск тумани судига кўриб чиқиш учун юборилди.

Эркаклар “бир гуруҳ шахслар томонидан зўравонлик ишлатган ҳолда жабрланувчининг номусига тегиш моддаси” бўйича айбланмоқда. 

Жиноятни тергов қилиш давомида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ўтган йилнинг майида маст ҳолатда кечки пайт Шабалина кўчасидаги 11-уйнинг ертўласига бир қизни судраб олиб кириб, зўрлаганлари аниқланган. 

Мурманск шаҳрида яшовчи шахс бу жиноятнинг гувоҳи бўлган. У зўравонлар қизнинг ихтиёрига қарши уни ертўлага судраб олиб кирганларини кўриб қолган. Гувоҳнинг ўз вақтида ҳуқуқ-тартибот муассасаларига мурожаат қилиши натижасида айбланувчилар воқеа жойида қўлга олинган. 

Жиноятчиларга 4 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.