“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Бавария”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Агар “Барселона”га қарши ўйинларда тўпни назорат қилиш бўйича устунликка эга бўлмасангиз, сизга жуда қийин бўлиши турган гап. Шу сабабли бизнинг режамиз тўпни олиб қўйиб, рақибни ортимиздан югуришга мажбур қилиш эди. Аммо буни уддалай олмадик. Мағлубиятда бор айбни ўз бўйнимга оламан.

Аввалига ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо Месси барча режаларнии бузиб ташлади. Ўйинни айнан у ҳал қилди. Айниқса, учинчи гол ортиқчалик қилди. Каталонияликлар яхши жамоага эга”, - дейди Гвардиола.