Гўзаллик, куч-қудрат ва тежамкорлик – буларнинг бари Haier кондиционерларида мужассам

2015 йилнинг ёзи қандай бўлади жазирамами ёки совуқ, қуруқми ёки серёмғир? Истеъмолчида табиатнинг инжиқликларидан қатъий назар, ўз уйида қулай муҳитни таъминлаш учун имконият мавжуд. Haier иқлим тизимларининг янги моделларини таклиф этишга шай. Гап Haierнинг 2015 йилда барча анъанавий қатор 9000, 12 000, 18 000 ва 24 000 БТЕ ни эгаллаб оладиган NEBULA сериясидаги кондиционерлари ҳақида кетмоқда.

Максимал даражадаги қулайлик
Haier нинг NEBULA сериясида амалга оширилган техник тараққиёт шовқин даражасини янада пасайтириш имконини берди. 9000 БТЕ қувватига эга сплит-тизимдаги QUIET махсус овозсиз тизим фаолиятида у атиги 20 дБ(А)ни ташкил этади.

Соғлиғингиз ҳимоясида
Янги моделларда хонада максимал даражадаги соғлом муҳитни яратишга қаратилган кенг доирадиги чора-тадбирлар амалга оширилган. NEBULA сериясидаги янги кондиционерларнинг самарали фильтрини олайлик, у ҳонага майда чанг ва ҳашоратларнинг киришига тўсқинлик қилади, бунинг учун унинг ҳужайраси ҳажми шу қадар кичрайтирилдики, натижада фильтр самарадорлиги 40 фоизга ортди. Бундан ташқари, у қўп қатламга эга бўлди: унда эндиликда бактерияларни ўлдирадиган, фотокаталитик ва фаол кўмирга эга қаватлар бор.
Кондиционерларда ўрнатилган Nano-Aqua генераторлари сув молекулаларини қувват олган ионлар H+ ва O2– га айлантиради. Содир бўлган кимёвий реакция натижасида OH ёки H2O2 бирикмалари вужудга келади, у бактерияларнинг молекуляр тузилишини ўзгартириб, ўлдиради.
Haierнинг махсус ишланмаси: O2 Fresh тизими хонани ташқи мусаффо ҳаво билан таъминлайди. Ташқи ҳаво O2 Fresh қурилмасига сўрилади, сўнгра ҳажми 30 куб.м/соат бўлган махсус ҳавоўтказгич орқали хонага келиб тушади.

NEBULA сериясидаги кондиционерларнинг яна бир оригинал элементи – ички блокда ўрнатилган, катта қувватга эга бўлган ультрабинафша лампасидир. У узунлиги 254 нм бўлган нурларни яратади. Микроорганизмлар ҳужайраларига осонлик билан жойлашиб олиб, уларнинг тўқималари билан фотокимёвий реакцияга киришади, бу эса натижада бактерияларни ўлдиради ёки уларни кўпайиш қобилиятидан маҳрум этади.

Ташқаридаги об-ҳавога қарамай
NEBULA сериясидаги янги кондиционерлар конструкцияси ташқи ҳавонинг энг паст ҳарорати (– 15 °С гача)да ҳам совутиш ёки иситиш режимида ишлаш имкониятини беради.
Доимий ток агрегатларидан фойдаланилиши ва хладагент циркуляция контурининг оптималлаштирилиши энергия самарадорлигининг А+++ даражасига эришиш имконини берди. Шунинг учун янги Haier моделлари оддий инвентор кондиционерларга қараганда анча кам электр қувватини сарфлайди.

Ишончлилик, тежамкорлик , қулайлик
Haier иккитали ротор компрессорларида махсус магнитлардан фойдаланилган бўлиб, у анъанавий агрегатларга қараганда 10 марта кучлироқ. Комрессор самарадорлигини ошириш эвазига қувват манбаидан келувчи электр қувватини сарфлашни пасайтириш ва фойдали қувватни оширишга эришилган. Айнан шу туфайли кондиционер кучланишнинг 150В дан 254Вгача бўлган кенг диапазонда ишлаши мумкин!
Haierнинг янги кондиционерлари буғлатгичида занглашга қарши юқори гидрофил хусусиятга эга бўлган ва занглашга чидамли бўлган Blue Fin янги авлод қопламаларидан фойдаланилган. Бу эса қувватни тежаб, кондиционер хизмат кўрсатиш даврини узайтиради.
Тежамкор, самарали, энголди технологиялардан фойдаланилган NEBULA сериясидаги янги Haier кондиционерлари 2015 йилда бизни табиатнинг қандай инжиқликлари кутаётганидан қатъий назар уйимизда қулай шароитни яратади.

Haierдан кутилмаган совға!
Haier компанияси ўз мижозларини лол қолдиришга шай: 2015 йилнинг 1 майидан 31 июлигача бўлган даврда Haier кондиционери сотиб олинса, у БЕПУЛ ўрнатиб берилади.

Haier компанияси Хотира ва қадрлаш куни арафасида барча ўзбекистонликларга, хусусан, ватан озодлиги ва тараққиёти йўлида матонат билан курашган уруш ва меҳнат фахрийларига ўз ҳурматини изҳор этади. Ушбу кун жасорат кўрсатиб, жанг майдонларида жонини фидо қилган, қийинчиликларни сабот билан енгиб ўтган боболарга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Айниқса, Ўзбекистонда 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши қарияларга, фахрийларга эътибор кўрсатиш, уларни рағбатлантириш борасидаги ишларнинг жадаллашувига туртки бўлмоқда.
Haier компанияси ушбу қутлуғ кунда барчага мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, файзу барака тилайди. Фахрийларимиз ҳамиша элнинг ардоғида бўлиб, тинч ва осуда осмон остида ҳаёт кечиришларини истаб қоламиз.