Месси ЕЧЛ яримфиналида хотиржамликка берилишга ҳали эрта эканини айтди

Спорт 07 Май 2015 1078

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионел Месси “Бавария”га қарши кечган ярим финал ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинда ўзимизга керакли натижага эришдик. Лекин, мен ҳали хотиржам бўлишга эрта деб биламан. Германияда бизни ўта қийин ўйин кутади. Шу руҳда давом этишимиз керак. Ҳа, иккинчи голни урганим яхши бўлди. Бу гол чиройли чиқди ҳам, уни Боатенг энг яқин жойдан туриб томоша қилди", дейди Месси.

Шунингдек, у Нойер ҳақида ҳам фикр билдирган.
"Мен реванш олдим деб ҳисобламайман. Ахир Жаҳон чемпионати ва ЕЧЛ алоҳида турнирлар ҳисобланади", дейди аргентиналик ҳужумчи.

Кўпроқ янгиликлар