Лионель Месси ўзининг туғилиши кутилаётган иккинчи ўғлига Бенжамин исмини қўйишга қарор қилгани араб мухлисларни ранжитган.

Улар Месси ўз ўғлига Исроил бош вазири Биньяминники билан бир маънони англатадиган Бенжамин исмини қўйишини хоҳлашмаяпти. Айниқса, бундай тоифа Жазоирда кўпчиликни ташкил қилиб, улар кўчаларга норозилик намойиши уюштириш мақсадида чиқишган. Бу ҳақда Аlgemeiner нашри маълум қилди.

Бир ҳафта олдин Месси инстаграмида ўзининг ҳомиладор рафиқаси Антонелла Роккуцционинг суратини чоп этиб, сурат остига "Биз сени кутаяпмиз болакай. Биз сени яхши кўрамиз", деб ёзиб қўйган эди.

Бироз ўтиб эса у кутилаётган чақалоққа рафиқаси билан келишган ҳолда Бенжамин исмини қўйишга қарор қилишганини маълум этган. Уларнинг оилавий дўсти Агуэро ҳам ўғлига шундай исм берганди.

Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчининг биринчи ўғли 2012 йилнинг ноябрида туғилган ва Тьяго исмини олганди.