Наманганда пенсия тўловларидан қаллоблик қилган мансабдор қамалди

Жамият 07 Май 2015 1492

52 ёшли, муқаддам икки марта судланган Хайрулло Бердиқулов пенсия тўловларидан қаллоблик қилишда айбланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Тўрақўрғон тумани ижтимоий таъминот бўлимида пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган Бердиқулов расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, сохта маълумот ва ёзувлар киритиш орқали нафақа пулларининг нотўғри тайинланишига йўл қўйган.
Туман ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи М. Бегматова, унинг ўринбосари Х. Маматқулов, бўлим мутахассислари М. Астанова, Б. Аҳмедов, Х. Ҳайдаров, И. Низомов, М. Ҳакимова ва бошқалар унинг ишларига шериклик қилган. Натижада 1992-2009 йилларда жами 924 млн сўмдан ортиқ нафақа пуллари фуқароларга нотўғри тайинланиб, бюджет маблағлари талон-тарож қилиб юборилган.
Хайрулло Бердиқуловни суд 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлашдан маҳрум этиб, 3 йилга ахлоқ тузатиш иши жазосига тортди.

Кўпроқ янгиликлар