Ўзбекистон вилоятларида интернет тезлиги ошади

Технология 07 Май 2015 4704

“Ўзбектелеком” компанияси томонидан давлат органлари, корпоратив мижозлар ҳамда аҳолига Интернетга халқаро тезкор уланишни тақдим этиш учун янги боғлама ва маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ўзбектелеком” зиммасидаги вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун 2005 йилда Интернет провайдерларга глобал Интернет тармоғи ресурсларига уланишни таъминловчи “Ўзбектелеком” Халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) ташкил этилган.

Фойдаланувчиларнинг Интернет хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқ таъминлаш, шунингдек, келгусида маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини ривожлантириш учун 2011 йилда Тошкент шаҳрида ХПКМ воситалари техник ўтказиш қобилияти 2,5 Гбит/с.дан 10 Гбит/с.гача (4 марта), 2012 йилда эса 10 Гбит/с.дан 40 Гбит/с.гача (4марта) кенгайтирилди.

Ўзбекистон ҳудудида халқаро алоқа хизматларига эҳтиёж ҳамда ўсиб бораётган талабларни, шунингдек, транзит сиғимига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистонда Интернет хизматларини янада ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни қабул қилиш учун мавжуд ўтказиш қобилиятини ошириш ва чегарадош мамлакатлар операторлари билан янги чегарага ўтиш нуқталарини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилди

Хусусан, Қўнғирот (Ўзбекистон) - Бейнеу (Қозоғистон), Пахта (Ўзбекистон) - Абай (Қозоғистон), Келес (Ўзбекистон) – Жибек Жўли қ. (Қозоғистон), Келес (Ўзбекистон) – Сарағоч (Қозоғистон), Денов (Ўзбекистон) – Чиртак (Тожикистон), Андижон (Ўзбекистон) – Ўш (Қирғизистон), Олот (Ўзбекистон) - Туркманобод (Туркманистон), Термиз (Ўзбекистон) – Ҳайратон (Афғонистон) ва бошқа участкаларда хорижий мамлакатлар операторлари билан янги ўтиш нуқталари фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, кейинги 5 йил мобайнида Интернет халқаро тармоқларига уланиш бўйича каналларнинг умумий тезлиги 15 мартадан ортиқ оширилди ва ҳозирги вақтда 19,25 Гбит/с.дан иборат. Бу даврда 1 Мбит/с. учун ўрнатилган тариф эса 14,5 марта камайтирилиб, 233,27 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбектелеком” томонидан “Халқаро пакетли коммутация марказини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши, унга мувофиқ минтақаларда ХПКМнинг янги боғламалари босқичма-босқич ишга туширилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида Бухоро шаҳрида ўтказиш қобилияти келажакда янада кенгайтириш имконияти билан 40 Гбит/с. бўлган ХПКМ янги боғламасининг қурилиши якунланди.

ХПКМ боғламаларини ўзаро боғлаш ва Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш учун “Ўзбектелеком” Япониянинг NEX корпорацияси ва Toyota Tsusho савдо уйи билан ҳамкорликда бир лямбдаларда 100 Гбит/с. тезликдаги янги DWDM-линиясини фойдаланишга топширди. Янги линия пойтахт Тошкентни Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлар маскани – Бухоро шаҳри билан боғлади.

Таъкидлаш зарурки, бу Марказий Осиё мамлакатларида 100 Гбит/с.гача тезликда ишлайдиган биринчи тизимдир. Мазкур тизимда 10 Гбит/с.гача тезликда ишлайдиган анъанавий DWDM-тизимларидан катта фарқ қиладиган энг илғор когерент қабул қилиш ва узатиш технологиялари қўлланилган.

Мазкур лойиҳа магистрал алоқа линиялари ўтказиш қобилиятини ва маълумотлар узатишни бир неча марта оширди, бу эса мамлакатимиз фойдаланувчиларининг Интернет-хизматларига ишончли ҳамда юқори тезликда уланишига шароит яратилишига ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар