Ўзбекистонда 2015 йилда 630 мингга яқин бола 1-синфга қадам қўяди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 9698та умумтаълим мактабларининг 9566тасида бошланғич таълим олиб борилади.

Бугунги кунда бошланғич таълим мавжуд бўлган мактабларда жами 1-4-синфлар сони 83181тани, жами бошланғич синф ўқувчилари сони эса 2,2 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Уларда қарийб 112 минг нафари бошланғич синф ўқитувчилари таълим-тарбия бермоқда.