Ўзбекистонлик шашкачилар Осиёда тенгсиз бўлишди

Спорт 07 Май 2015 1989

Тошкентда 64 ва 100 катакли шашка бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Осиё шашка конфедерацияси ҳамда мамлакатимиз шашка федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан 250 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Мусобақада ҳамюртимиз Лазиз Муралиев 64 ва 100 катакли шашка бўйича блиц, рапид ва классик йўналишларида учтадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, шашкачиларимиздан Алишер Ортиқов, Озодбек Ўрмоналиев, Ҳусниддин Жиянбоев, Саидқосим Алиев, Исломжон Каримов, Шаҳзод Қобилов, Мирзобек Рофиев, Аброр Олтибоев, Ҳошимжон Эргашев, Абдувоҳид Абдужабборов, Шердор Раҳимжонов, Муҳаммадюсуф Тоштемиров ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Хотин-қизлар ўртасида тўққиз карра Осиё чемпиони Шаҳзода Турсунмуродовага тенг келадиган рақиб топилмади. У барча йўналишларда тўртта олтин, биттадан кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди. Сайёра Йўлдошева, Моҳинур Умарова, Лайло Тошпўлатова, Ирода Турсунқулова, Зебинисо Тошпўлатова, Зебинисо Мамасолиева, Сарвиноз Ҳасанова, Нигина Бозорова ўз ёш тоифасида совринли ўринни эгаллади.

Фахрийлар ўртасидаги баҳсларда Абдуқодир Тоштемиров, Мамасоли Тешабоев, Нина Ким муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди. Шу тариқа, чемпионатда ҳамюртларимиз жами 34 олтин, 27 кумуш, 24 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар