"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ яримяиналининг "Барселона"га қарши ўтказган мағлубиятли учрашувида (0:3) ўзини алмаштирган жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан норози бўлди.

25 ёшли футболчи 79-дақиқада ҳисоб 0:1 бўлиб турганда майдонни тарк этди, шундан сўнг каталонияликлар яна иккита гол уришди.

Қайд этиш жоизки, 5 май куни бўлиб ўтган "Ювентус" - "Реал" учрашувида ҳам туринликлар ҳужумчиси Карлос Тевес ўзини алмаштирган бош мураббийи Массимилиано Аллегридан норози бўлиб, уни "қўрқоқ" деб атаган эди.