Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида полициячиларга портловчи ускуналар, бомбаларни зарарсизлантиришни ўргатувчи мактаб очилди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Полициячиларга бу ерда турли портловчи қурилмалар ва уларнинг механикаси ҳақида маълумотлар берилади, детонаторлар, қўлбола портловчи мосламалар ва зарядловчи қурилмаларни ўрганишади.

Шунингдек, тингловчиларга портловчи қурилмаларни зарарсизлантиришда ёрдам берувчи роботлар билан ишлаш бўйича ҳам сабоқ берилади.

Ҳозиргача мактаб қисқа муддатли курслар давомида 70дан ортиқ мутахассисларни тайёрлаб улгурди.