Украина президенти Пётр Порошенко Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизматининг энергетик хавфсизлик бўйича йиғилишидаги чиқишида Украинада ҳеч ким давлат компаниялари ҳисобидан Forbes журналининг рейтингига кирмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида маълумот келтирилди.

“Кафолат бераманки, бундан кейин ҳеч ким давлат монополияларининг имкониятларидан фойдаланиб ушбу рейтингга кира олмайди”, - деб таъкидлаган давлат раҳбари.

Шунингдек, у монополиядан чиқариш сиёсати миллий хавфсизлик манфаатларига мос келишини таъкидлаб ўтди.