Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Соғиниб” қўшиғини куйлаганидан сўнг, қўшиқнинг рус, озарбайжон, тожик, қозоқ тилларида куйланган нусхалари тингловчиларга маълум бўла бошлади. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

“Энди эса хонанда маъмурининг шахсан маълум қилишича, мазкур қўшиқ клипини қирғиз хонандалари худди Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғи клипига ўхшатиб суратга олиб, ғоясигача кўчирган эмиш”, - деб ёзади “Даракчи” газетаси.

Айнан қайси қирғиз хонандаси, қайси қўшиқ клипи учун Улуғбек Раҳматуллаевнинг клипидан ғоя ўғирлаганига хабарда аниқлик киритилмаган.

“Қизиқ, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев чет эл қўшиқларини кўчириб куйлаганида ҳам шунчалик шов-шув бўлмаганди-я!”, - дея қўшимча қилинади газета хабарида.