Қозоғистоннинг “Халқ банки” акциядорлик жамияти Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг йирик компаниялари йиллик рейтингидан ўрин олди.
Қозоғистон банки ушбу рўйхатда 1608-поғонани банд қилди. Журналдаги маълумотларга қараганда, унинг тушуми 1.7 млрд, даромади 637 млн, активлари 15.4 млрд, капитализацияси эса 2.1 млрд долларни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Forbes Global 2000 рўйхатининг биринчи ўнлиги Хитой ва АҚШ компанияларидан иборат. Рўйхатни Хитойнинг ICBC компанияси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой Қурилиш банки, Хитой Қишлоқ хўжалиги банки, Хитой банки, сўнг АҚШ компаниялари – Berkshire Hathaway, JPMorgan Chase и Exxon Mobil эгаллади. Кучли ўнликка PetroChina, General Electric ва Wells Fargo компаниялари якун ясади.