Римнинг Фьюмичино аэропорти юкхонасида ёнғин чиққанлиги боис аэропорт вақтинчалик ёпиб қўйилди.
Reuters агентлигининг маълумот беришича, ёнғин тунда келиб чиққан. Унинг сабаблари ҳозирча ўрганилмаган. Аэропорт маҳаллий вақт бўйича 14:00гача ёпиқ бўлади.
Воқеа жойида ишлаётган ўт ўчирувчилар берган маълумотга қараганда, тутундан уч киши азият чеккан.
Ёнғин назорат остига олингани маълум қилинмоқда.