Роналду иккинчи марта ҳам энг кўп ҳақ оладиган футболчи сифатида қайд этилди

Спорт 07 Май 2015 2147

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи йилда ҳам Forbes нашри версиясига кўра энг кўп ҳақ оладиган футболчи сифатида зикр этилди.
2014 йилда португалиялик ушбу футболчи 79 млн доллар ишлаб олган. Бу эса аввалги йилдагига нисбатан 6 млн доллар кўп бўлди. Бу маблағнинг 52,2 млн долларлик қисмини у жамоадан маош ва мукофот пуллари сифатида олган, қолган қисми эса реклама шартномалари орқали келган.
Бу рўйхатда иккинчи ўринда Лионель Месси номи қайд этилган. Унинг ўтган йилдаги даромади 70,5 млн доллар (48,5 млн долларлик қисми маош ва бонуслар, 22 млн долларлик қисми реклама) бўлди. Аргентиналик футболчидан кейинги ўринда "ПСЖ"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 41,8 млн долларлик кўрсаткич билан учинчи бўлган. Унинг даромадининг 35,8 млн долларлик қисми маош ва бонуслар орқали, 6 млн долларлик қисми эса реклама орқали олинган.
Қуйида бу борадаги кучли ўнлик билан танишишингиз мумкин.
1. Криштиану Роналду («Реал» — 79 млн)
2. Лионель Месси («Барселона» — 70,5 млн)
3. Златан Ибраҳимович («ПСЖ» — 41,8 млн)
4. Гарет Бэйл («Реал» — 34,9 млн)
5. Неймар («Барселона» — 31,7 млн)
6. Радамель Фалькао («Манчестер Юнайтед» — 31 млн)
7. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед» — 25,8 млн)
8. Хамес Родригес («Реал» — 25, 4 млн)
9. Серхио Агуэро («Манчестер Сити» — 25,3 млн)
10. Луис Суарес («Барселона» — 19,9 млн)

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар