Telegraph: Россия армияси Путиннинг президентлиги даврида кучлироқ бўлди

Жаҳон 07 Май 2015 3174

Россия Федерацияси Армияси Владимир Путиннинг ҳукумат тепасида турганининг 15 йиллик даври ичида совуқ уруш даврларидан бери энг яхши таъминотга эга бўлди, деб хабар берди Telegraph газетаси.     

Путин президентлик лавозимини 2000 йилда, Борис Ельцин истеъфога кетган пайтда   “вақтинчалик бажарувчи” сифатида эгаллаган эди. Ўша йилнинг мартида Путин давлат раҳбари лавозимига сайланган, 4 йил ўтиб эса ушбу лавозимга қайта сайланган. 2008-2012 йилларда у бош вазир бўлиб ишлаган. 2012 йилнинг мартида навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, 7 майда ўз вазифасини бажаришга киришган. 

“766 минг олди ҳарбийларни чақириш имконига эга бўлиб, дунёнинг исталган бошқа давлатидан кўра кўпроқ сондаги танкларга эга бўлган ва ҳарбий-ҳаво қўшинларининг сони бўйича учинчи ўринни эгаллаб, Россия Собиқ иттифоққа характерли кучни сақлаб қолишга уринмоқда”, деб таъкидланмоқда Telegraph'да.

Газетанинг маълумотларига кўра, Россия 766 минг ҳарбий хизматчи ва 2,5 млн захирадаги хизматчига эга. Россия бу борада Хитой, Ҳиндистон ва АҚШдан ўзиб кетди. Нашрнинг таъкидлашича, Россия, АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий кучларини солиштириб, Россия армияси АҚШ ва Буюк Британия армиясини танклар, ўзиюрар артиллерия қурилмалари ва ёппасига ўт очиш реактив тизимининг сони бўйича ортда қолдирмоқда..

Нашрнинг маълумотларига кўра, Россия 15398 та танкка эга бўлиб, бу кўрсаткич бўйича АҚШ  дан икки баробарга, Буюк Британиядан 37 мартага кўпроқ танкка эга.  

Газета “Россия АҚШдан хорижнинг умумий ҳарбий кучидан, бошқа хорижий давлатлардан анча ортда қолаётганига қарамасддан, 2008 йилдан кейин бошланган мудофаа мажмуаларини модернизациялашга борган сари катта пул сарфламоқда. 2009 йилда Россия ҳукумати ҳарбий харажатларини қарийб 3 баробарга оширди ва бу кўрсаткич жаҳон молиявий инқирозига қарамасдан ўсишда давом этаверди.  

Стокгольм институти статистик маълумотларига кўра, Россия 2014 йилда мудофаа эҳтиёжларига 3 трлн дан кўпроқ рубль сарфлаган, бу кўрсаткич ЯИМнинг 4,5 фоизига тўғри келади. Путин президентлигининг биринчи даври – 2000 йилда бу харажатлар ЯИМнинг 3,6 фоизини ташкил қилган эди.       

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар